«гастрономик кўча» тегли мақолалар


Тошкентдаги Пушкин ҳайкали атрофида замонавий сувтушар боғ барпо этилади (фото)
15 сентябрь 2024, 15:46

Тошкентдаги Пушкин ҳайкали атрофида замонавий сувтушар боғ барпо этилади (фото)

Яккасарой туманидаги Пушкин ҳайкали ўрнатилган хиёбонда замонавий сувтушар боғ барпо этилади. 2,5 гектардан иборат мазкур ҳудуддаги ҳайкал, фаввора ва барча дарахтлар сақлаб қолинади. Шунингдек, Шота Руставели кўчасининг 1,8 км қисми 24/7 режимидаги гастрономик кўчага айлантирилмоқда.

Сергелидаги гастрономик кўча бошқаларидан нимаси билан фарқ қилади? Тафсилотлар
22 август 2024, 23:33

Сергелидаги гастрономик кўча бошқаларидан нимаси билан фарқ қилади? Тафсилотлар

Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров Сўғдиёна ва Жалойир кўчалари кесишмасида 1,2 км узунликдаги гастрономик кўча лойиҳасини тақдим этди. Устуворлик пиёдаларга берилади, автобуслар бўлади, қулай микроиқлим яратилади. «Ушбу кўча мисолида бошқа кўчалар ҳам тартибга келтирилади», — деди у.

Тошкентдаги Шевченко кўчаси реконструкциясида ёш дарахт қўпорилди, бошқаларининг илдизларига зарар етди
2 август 2024, 19:18

Тошкентдаги Шевченко кўчаси реконструкциясида ёш дарахт қўпорилди, бошқаларининг илдизларига зарар етди

«Газета.uz» нашрига ўқувчидан Тошкентдаги Тарас Шевченко кўчаси реконструкциясида дарахт илдизи қўпорилгани ҳақида хабар келиб тушди. Видеодан кўриниб турибдики, баъзи жойларда экскаватор ковши ерни дарахт танасига яқин жойдан чопган. Эковазирликка кўра, экоинспекция ходимлари ҳолатни ўрганмоқда.

Тошкентдаги Содиқ Азимов кўчасининг бир қисмини гастрономик қилиш режалаштирилмоқда
18 июль 2024, 16:59

Тошкентдаги Содиқ Азимов кўчасининг бир қисмини гастрономик қилиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳридаги Содиқ Азимов кўчасининг бир қисмини ҳам 24 соатлик гастрономик кўчага айлантириш режа қилинмоқда. Аввалроқ Тарас Шевченко кўчасини гастрономик кўчага айлантириш режалаштирилганди.

Тошкентда иккинчи гастрономик кўча ташкил этилади (фото)
13 июль 2024, 14:33

Тошкентда иккинчи гастрономик кўча ташкил этилади (фото)

Тошкентнинг Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилиши режалаштирилмоқда. Қурилиш ишлари 15 июлда бошланади. У ерда ёритиш тизимлари, ўриндиқлар, ахлат қутилари ўрнатилиб, кўчатлар экилади ва бошқалар амалга оширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг